«Жорий йилда кам таъминланган, кўп болали оилалар, алоҳида эҳтиёжли ва ота-она қарамоғисиз қолган уч минг нафардан ортиқ ўқувчиларни шаҳар чеккасида бепул ёзги оромгоҳларда ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирда болаларнинг ёзги таътилини ташкил этиш бўйича техник шарт ишлаб чиқилиб, танлов эълон қилинган. Психофизик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, алоҳида таълимга муҳтож болалар учун техник шарт тайёрланди», - дея маълум қилди ҳокимлик.
Бундан ташқари, мактаб оромгоҳи ҳам ташкил этилади. Унга 100 мингдан ортиқ болалар ташриф буюришади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли ўқувчилар икки йил давомида лагерга бормаган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова