«30 декабр ҳолатига кўра, 3138 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 30 декабрига қадар шаҳарда 1 049 774 киши вакцинанинг биринчи компонентини, 1 011 684 нафар киши иккинчи компонентини олди. Улардан 123 372 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.
Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасин 30 224 киши олган. Уларнинг 1 669 нафарини ҳомиладор аёл, 6 054 нафарини эмизикли оналар, 22 501 нафарини ўсмирлар ташкил этади. Ревакцинациядан 6559 киши ўтди.
Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 756 кишидан иборат 201 та эмлаш гуруҳлари мавжуд.
Муаллиф: Алма Муқанова