«31 январ куни 2279 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 1 февралига қадар шаҳарда 1 072 098 киши биринчи компонент билан, 1 033 779 киши иккинчи компонент билан эмланган. Улардан 124 041 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқарма хабарида.
Ревакцинациядан 163 857 киши ўтказилди.
«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 520 нафар тиббиёт ходими жалб қилинди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
Муаллиф: Алма Муқанова