«21 ноябр куни 892 нафар Алмати аҳолиси вакцина билан эмланди, 489 киши биринчи компонентни, 403 киши иккинчи компонентни олди. Эмланганлар сони бўйича Алмати етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 1 февралидан 21 ноябрига қадар шаҳарда 1 миллион 16 минг 889 нафар фуқаро биринчи компонент, 969 минг 923 нафар фуқаро иккинчи компонент билан эмланди. Улардан 121 828 нафари 60 ёшдан ошганлар», - дейилади бошқарма хабарида.
Шаҳарда 132 та нуқта мавжуд. 733 кишидан иборат 205 та эмлаш бригадалари мавжуд.
«Ҳозирги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотлари, мактаблар, маданият ва спорт иншоотлари, бозорлар ва савдо-кўнгилочар марказларида эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмоқда», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
Муаллиф: Марлан Жиембай