Майдонда байрам концерти бўлиб ўтади. Эстрада юлдузлари, миллий-маданий марказларнинг ижодий жамоалари чиқиш қилади. Этномаданий бирлашмаларнинг кўргазмаси ўтказилади.
Қозоғистон халқлари бирлиги кунига бағишланган байрам тадбирлари Махатма Ганди номидаги боғда ҳам ўтказилади.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари «Ҳайвонот боғи»да Қозоғистон давлат циркининг дастурини томоша қилишлари мумкин. Қўғирчоқ театрида эса «Қуыршақ думан» спектакли бўлиб ўтади.
Велосипед мавсумининг очилиши доирасида оммавий велопойга режалаштирилган.
Алмати шаҳрининг барча туманларида байрам тадбирлари ташкил этилади.
Муаллиф: Алма Муқанова