Алакўл тумани ҳокими матбуот хизматининг хабар беришича, Қурбон ҳайити арафасида «Диана» хайрия жамғармаси Ақтубек овулининг яшовчи, кўп фарзандли онага Самал Нурпейсовага учта хонали уйнинг калитини топширди.
«Мен уй эгасини табриклайман. Туманда доимо хайрли ишларнинг гувоҳи бўламиз. Мен «Диана» хайрия жамғармаси ва шу хайрли ишнинг бошида турган барча ходимларга минатдорчилик билдирмоқчиман», - деди округ ҳокими Қ.Турлибеков.
«Байрам арафасида биз ажойиб бир воқеага гувоҳ бўлдик. Умид қиламанки, биз ҳамжиҳатлигимиз ва бирлигимизни намойиш эта олсак, мамлакатда муаммоли оилалар бўлмайди», - деди жамғарма ташкилотчиси Қ.Қаппар.
5 фарзандли ёлғиз она бир неча йиллардан бери ижарага олган квартирада яшаб юрган.
Муаллиф: Самал Қабишева