Алмати вилоятида 100 та тез ёрдам транспорти сотиб олинди

Фото: None
TALDYQORǴAN. Kazinform - Алмати вилоятида 100 та тез ёрдам машинаси сотиб олинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алмати вилояти тез тиббий ёрдам хизмати кунига 3000 тагача қўнғироқларга жавоб беради. Катта салмоқ тушяпти. Шунинг учун вилоят ҳокими бригадалар сонини кўпайтиришга қарор қилди. Йил охирига қадар қўшимча 100 та тез ёрдам машиналари келтирилиши кутилмоқда. Улардан 70 таси лизингга олинди ва 30 тасига эса маҳаллий бюджет ҳисобидан пул тўланган. Етказиб бериш келаси ойда бошланади», - деди Алмати вилояти ҳокими ўринбосари Батиржон Байжуманов брифингда.

Бундан ташқари, тез ёрдам машиналарига 57 та ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари ўрнатилади.

Муаллиф: Самал Қабишева
Сўнгги хабарлар