Тадбир Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти кунига, Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, «Рақамли Қозоғистон» ва «Маънавий тикланиш» дастурларини ишлаб чиқиш доирасида ташкил этилган.
Лойиҳанинг мақсади – янги технологиялар ва робототехника соҳасида стартапларни яратиш, инновацион ечимлар, дастурлаш, муҳандислик ва таълим йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда иқтидорли ёш қозоғистонликларга йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат.
Бу йилги чемпионатда Нур-Султан, Алмати, Қизилўрда, Павлодар, Ўскемен ва Алмати вилоятларидан 13 та жамоа иштирок этмоқда. Ғолиблар 3D принтер, квадрокоптер, ноутбук ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Тадбир «Almaty Arena» муз мажмуасида бўлиб ўтмоқда.