«Алмати шаҳридаги барча 9 та Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари бугундан иш бошлади. Мижозларга паспорт ва шахсий гувоҳномалар, миграция хизматларидан ташқари барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд. АХКМларнинг иш жадвали душанба-жума оралиғида соат 9.00 дан 18.00 гача узлуксиз ишлайди «, деди «Фуқаролар учун ҳукумат» ДК мабуот хизматининг Алмати шаҳри бўйича вакили.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги Миграция ва ихтисослаштирилган хизматлар маркази ёпилган. Бунга ИИВ ходимларининг фавқулодда операцияларга жалб қилингани сабаб бўлган.
Ҳозирда АХКМлар фақат Алмати вилоятида ишламайди.
Муаллиф: Алма Муқанова