«Парвоз географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб Қозоғистон ва Баҳрайн ўртасида «Алмати – Манама» йўналиши бўйича туристик чартер рейслари йўлга қўйилди.
«SCAT» авиакомпанияси билан рейслар Boeing-737 самолётларида ҳафтасига 1 марта (чоршанба кунлари) амалга оширилади.
«Мазкур халқаро йўналишнинг очилиши Қозоғистон ва Баҳрайн ўртасидаги маданий, бизнес, сармоявий ва сайёҳлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади», – дейилади ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотида.