Алмати ҳайвонот боғи янги ҳайвонлар билан тўлдирилди

Фото: Фото: Алмати шаҳар маъмурияти

Алмати ҳайвонот боғида янги ҳайвонлар — оқ айиқ, зебра, Амур йўлбарси, урғочи шимпанзе ва пушти фламинго пайдо бўлди. Бу ҳақда шаҳар маданият бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Каzinform.

“2023 йилда ҳайвонот боғидаги 25 хил ҳайвон болалади ва 80 нафарга кўпайди. Улар орасида кўк қўйлар, Шетланд пони тойчоқлари, кенгурулар, кирпилар, лемурлар, буғулар, Чапман зебралари, бегемот, япон турналари, тоғ ғозлари, Африка кулранг илонлари, шарқий колобус ва бошқалар бор”, – деди Алмати шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи Ғани Майлибаев.

Айтишларича, Пурга исмли оқ айиқ кўпчиликнинг эътиборини тортган. Ҳозир у 6 ёшда ва тахминан ярим гектар майдонда иккита бассейнли кенг қўриқхонада яшайди.

“Биз бу воқеани анчадан бери кутган эдик. Оқ айиқни излаш ва уни Алматига етказиш бўйича музокаралар олиб бориш учун деярли икки ярим йил вақт кетди. Ниҳоят, биз оқ айиқни бепул олдик. Ҳозир биз швед ҳайвонот боғларидан бири билан биздаги Пурганинг жуфтини олиб келиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз”, – деду бошқарма раҳбари.

Бундан ташқари, у ўтган йили Паша исмли эркак шимпанзе Лола исмли ўз жуфтини топганини қайд этди.

Фото: Kazinform

“У ҳам Пургу сингари Москвадан олиб келинган. Аввалига маймунлар алоҳида яшаб, бир-бирларини ташқаридан кузатиб юришди. Энди улар бир-бирларига кўникиб, дўст бўлишди. Худди шу Урман йўлбарси учун ҳам жуфтлик танланди. Бундан ташқари, ҳайвонот боғи Грант зебралари билан тўлдирилди, улар филлар, бегемотлар ва антилопалар билан бир қаторда қурилиши 2024 йил охирида бошланадиган “Африка саваннаси”да яшаши режалаштирилган”, – деди Ғани Майлибаев.