Алмати гидрологик станцияларида капсула уйлари ўрнатилди

Фото: Фото: Алматы ТЖД

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳридаги Катта Алмати дарасидаги Кумбелсу гидрологик станциясида капсула уйлари очилди.

Алмати шаҳар фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда янги капсула уйлари ўрнатилган. Тоғ дарёларидаги сув даражасини назорат қилувчи ходимлар қишин-ёзин шу ерда қоладилар. Улар кечаю кундуз сув даражасини назорат қилиш билан шуғулланади.

Фото: Алматы ТЖД

"Янги капсула уйлари замонавий тарзда яратилган. Майдони 24 квадрат метр. Ичкарида иш жойи, ётоқхона ва ҳаммом мавжуд. Шунингдек, иситиш ва ёритиш автоном тарзда таъминланади. Уйлар керакли мебель жиҳозлари билан таъминланган”, – дея хабар берди департамент.

Фото: Алматы ТЖД
Фото: Алматы ТЖД
Фото: Алматы ТЖД