«Ҳайвонот боғимиз тўлдирилди. Бу ҳайвон энг жозибали кўринади. У жуда чиройли, ўзига хос, жуда ювош. Бизда алоҳида таассурот қолдирган ушбу жонивор сизга ёқади деган умиддамиз», — дейилади хабарда.
«Шоколад» деб аталган альпака мамлакатга бир ой аввал Россиянинг Краснодар ҳайвонот боғидан олиб келинган.
«Альпака 2016-йилда «Сафари-парк» де номланувчи Краснодар ҳайвонот боғида туғилган. Ўтган йилнинг 11 декабрида Алмати ҳайвонот боғига олиб келинган. У каркидонлар ёнидаги қафасда яшайди, - деди ҳайвонот боғи ходимлари.
Муаллиф: Алма Муқанова