Шаҳар ҳокими Ерболат Досаев Hyundai Trans Kazakhstan автомобил заводи фаолияти билан танишди.
Корхонада йирик ва кичик тармоқларни йиғиш, кузовни пайвандлаш, бўёқларни қўллаш, интерьерни ўрнатиш ва йиғиш бўйича ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилган.
Ўтган йили заводда 26 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиб, давлат бюджетига 9,4 миллиард тенге солиқ тўланган. Жорий йилда корхона тўлиқ қувватга кириб, 45 минг дона автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Муаллиф: Алма Муқанова