У масофани (сузиш, велоспорт ва югуриш) 4 соат, 55 дақиқа 22 сонияда босиб ўтди.
Ғалабадан сўнг 47 ёшли Винокуров мусобақа жуда қийин бўлганини таъкидлади. У ўз ғалабасини Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлади.
«Ўттиз йил давомида Қозоғистон ва халқимиз катта қийинчиликларни бошдан кечирдилар ва улкан саъй -ҳаракатлари туфайли ажойиб натижаларга эришдилар. Мен бугунги мусобақада ғалабани Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлайман, бу ўз-ўзига ишонч ва катта саъй-ҳаракатларни талаб қилди» - деб ёзди Винокуров ўзининг Instagramдаги саҳифасида.