Албанияда полиция бўлимига ҳужум қилинди, 10 киши жароҳат олди

ASTANА. Кazinform —Албания пойтахти Тиранадаги полиция бўлимига намойишчиларнинг ҳужуми натижасида ўн нафар полиция ходими жароҳат олди, деб хабар беради маҳаллий АТА ахборот агентлиги.

Фото: АТА

Албания миллий полицияси бошлиғи Скендер Хита ҳужумчилар ниқоб тақиб олганини айтди.

— Улар полиция биноси ва ходимларига молотов коктейли, пиротехника, тошлар ва бошқа оғир буюмларни отишди, — деди у.

Албания пойтахтида 13 октябрдан бери тартибсизликлар давом этмоқда. Талабаларнинг таълимнинг юқори нархи ва ўқиш шароитларининг ёмонлигига қарши норозилик намойишлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан тўқнашувларга айланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари намойишчиларни тарқатиш учун сув тўплари, кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган.

Иш ташлаш бошланганидан бери мамлакатда 200 дан ортиқ одам жароҳат олди. Улардан 130 дан ортиғи полиция ходимларидир.

Эслатиб ўтамиз, Францияда юзлаб мактаблар норозилик намойишлари туфайли ёпиқлигича қолмоқда.