ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик спортчи Алан Қурманғалиев Туркиянинг Истанбул шаҳрида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлди. Бу ҳақда Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар берди.
Қозоғистонлик спортчи жуфтлик баҳсларида эронлик Беньямин Фаражи билан биргаликда иштирок этди.
Ярим финал босқичида улар Жанубий Корея вакилларига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионатини бронза медали билан якунлашди.
Таъкидлаш жоизки, Алан Қурманғалиев 2022 йилда ҳам ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккита медални қўлга киритган. У аралаш жуфтлик баҳсларида чемпион бўлган, яккалик баҳсларида эса бронза медалига сазовор бўлган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.