Бу йил Ақтўбе шаҳрининг 155 йиллиги «Күшіміз бірлікте» (“Кучимиз – бирликда”) шиори билан нишонланди.
Уюштирилган барча тадбирларда сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли иштирок этди, этнофестиваль давомида тикилган кўрпачалар ўша одамларга тарқатилди.
“Этнофестивалнинг бир қисми “Көрпе party” деб номланди. Бунга Қурайли маданият уйи масъул эканлиги тасдиқланди. Ақтўбелик тикувчилар билан суҳбатлашдик ва қандай иш қилишимиз мумкинлигини муҳокама қилдик. Узунлиги 2 метр 30 см бўлган 67 дона кўрпачалар тикилган. Тикувчилар орасида хусусий тадбиркорлар, мактаб ўқитувчилари ҳам бор. Жами 46 нафар киши иштирок этди. Барча кўрпачалар сув тошқиндан жабр кўрган оилаларга тарқатилади”, – дейди Қурайли маданият уйи бадиий раҳбари Сандуғаш Таубаева.
Этнофестиваль доирасида маҳорат сабоқлари ҳамда миллий спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.