Ақтўбе вилоятида ўзбекистонликлар бўлган автобус ағдарилди ва 5 киши ҳалок бўлди
AQTÖBE. Кazinform – Бахтсиз ҳодиса 7 декабрь куни соат 08:40 атрофида Самара-Чимкент автомагистралида содир бўлган.
Улғайсин қишлоғи яқинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида беш йўловчи ҳалок бўлди.
– Ҳайдовчи Қорабутоқ қишлоғидан Қизилўрда вилоятига йўл олганида, Айтекеби туманидаги Улғайсин қишлоғи яқинида автобус ағдарилиб кетди. Автобусда Пермь-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 49 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Беш йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, 11 йўловчи турли жароҳатлар билан Айтекеби туман касалхонасига ётқизилди, — деб хабар берди вилоят ПД матбуот хизмати.
Ҳозирда бахтсиз ҳодиса бўйича судгача суриштирув ишлари бошланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонликлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.