63 ёшли Хэнкс ва унинг рафиқаси Квинслендда шамоллаш белгилари туфайли тиббий ёрдам сўрашди. Бу ҳақда актёр Instagram саҳифасида ёзди.
Энди улар уй карантинига олинади.
Актёр ва унинг рафиқаси Квинсленддаги Олтин соҳилда вақт ўтказишган. У эрда Хэнкс Элвис Пресли ҳақидаги филмни суратга олишда иштирок этди.
Хэнкс Instagram саҳифасида: «Биз ўзимизни озгина чарчагандек ҳис қилдик. Совуқ аломатлари бор эди ва танамиз оғрирди. Ритани бироз титроқ босди. Бизда иситма ҳам бор эди. Коронавирус бўйича тест топширдик, у ижобий натижа кўрсатди», - деб ёзди.
Хэнкснинг таъкидлашича, рафиқаси иккаласи аҳволи тўғрисида мунтазам хабар бериб боришади ва улар керакли вақтгача уй карантинида ўтиришади.