«Эйфория» телесериали юлдузи, америкалик актёр Ангус Клауд 25 ёшида Калифорния штатининг Окленддаги уйида вафот этди.
Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани номаълум. Актёр ўтган ҳафта отасини Ирландияда дафн қилди ва унинг вафотидан чуқур қайғуда эканини айитган.
«Ангус руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида очиқ гапирди. Унинг ўлими бошқаларга огоҳлантириш бўлишига ишонамиз. Одамлар ёлғиз эмасликларини ва жимгина азоб чекмасликларини билишлари керак», - дейилади актёрнинг оиласи баёнотида.
Айтганча, Клауд HBO машҳур драмасининг 17 эпизодида Феско исмли гиёҳванд моддалар сотувчисини ўйнаган.