Никоҳ гувоҳномасини топшириш маросимида шаҳар ҳокими ўринбосари Абилқайр Байпақов иштирок этди.
«Сизларни қонуний никоҳингиз билан табриклайман. Йил бошидан буён Ақтау шаҳрида 1598 жуфтлик никоҳдан ўтди. Бир-бирингизни ҳурмат қилингизлар. Сизларга мустаҳкам соғлик, кўп фарзандли ота-она бўлишингизни тилайман», - деди Абилқайр Байпаков.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ҳар сентябр ойининг иккинчи якшанбасида Оила куни нишонланади. Бу йил бу кун 11 сентябрга тўғри келди.