«Истиқболли мультимодал авиация хабларидан бири бу Ақтау аэропортидир. Унинг асосий афзаллиги - барча турдаги транспортлардан фойдаланиш имконияти ва Европага яқинлиги, атиги 3 соатлик парвоз. Юк авиация марказидан ташқари YDA, Turkish Technic ва ASFAT компаниялари аэропортда ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш маркази ҳамда ўқув марказларини қуришни режалаштирмоқда», - деди Марат Қарабаев.
Унинг таъкидлашича, марказ Қозоғистон, Россия ва Марказий Осиё давлатларининг фуқаролик ва ҳарбий самолётларига хизмат кўрсатади.
“Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида аэропортнинг юк ташиш қуввати йилига 200 минг тоннагача ошади, йиллик айланмаси эса 520 миллиард тенгени ташкил этади”, — дея қўшимча қилди вазир.