Манғистау вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин бир неча ҳудудларга ўтганини маълум қилди. Бундан ташқари, ёнғин вақтида Ўзбекистон Республикаси фуқароси термик куйиш жароҳати билан шифохонага етказилган ва унинг аҳволи оғир эканлиги маълум бўлган.
“13 феврал куни соат 21:40 атрофида Ақтау шаҳрининг 28а мавзесидаги шина таъмирлаш устахонасида шиналар ёниб кетди. Ёнғин 42 квадрат метр майдонни қамраб олган. Воқеа жойига ФВДнинг 12 нафар ходими ва 3 та махсус техника етиб келган. Ёнғин соат 22:04 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати вакиллари 40 литр ҳажмли 2 дона газ баллонини хавфсиз жойга чиқаришди”, – дейилади ФВД матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.