Ақтауда илк бор TurkicSkills касбий маҳорат чемпионати бўлиб ўтади
18:09, 25 Сентябрь 2025
AQTAU. Кazinform – 2025 йил 4-10 октябрь кунлари Туркий дунёнинг маданий пойтахти Ақтау шаҳрида туркий тилли давлатлар ўртасида биринчи TurkicSkills касбий маҳорат чемпионати бўлиб ўтади.Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ишчи касблар нуфузини оширишга қаратилган чемпионатда 16 ёшдан 22 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ ёш мутахассис, 80 нафарга яқин юқори малакали мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.
Иштирокчи давлатлар қаторида Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Венгрия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Мўғулистон бор.
Эслатиб ўтамиз, Ақтау шаҳри Туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди.