Ақтау шаҳри 2025 йилда Туркий дунёсининг маданий пойтахти мақомини олди
ASTANA. Kazinform - Ақтау эстафетани Туркманистоннинг Анау шаҳридан қабул қилиб олди. Бу ҳақда Ашхободда бўлиб ўтган ТУРКСОЙ туркий маданият ва санъатни ривожлантириш халқаро ташкилотига аъзо давлатларнинг 41-йиғилишида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform Манғистау вилояти Жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб.
“Анау – Туркий дунёнинг маданий пойтахти-2024” йилининг ёпилиш маросимида Туркий дунёси маданий пойтахти рамзи топширилди.
Йил давомида туркманларнинг қадимий Анау шаҳрида туркийзабон қардошлар меҳмони бўлди, байрамлар, турли халқаро тадбирлар, жумладан, кинофестиваллар, кўргазмалар, илмий анжуманлар, ёшлар форумлари ўтказилди.
Эндиликда бу шарафли вазифа шу каби тадбирлар ўтказиладиган Ақтау шаҳрига юклатилган.
Бундан ташқари, оқинлар айтишуви, рассом ва ҳайкалтарошлар симпозиуми, ҳунармандлар фестивали, тарихий-илмий анжуманлар ва ҳоказолар ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, Ақтау шаҳрида туркий дунёнинг буюк алломалари ҳаёти ва ижодига бағишланган учрашувлар ва бошқа муҳим маърифий тадбирлар ўтказилади.