Ақтау ва Қуриқ портларининг терминал ҳудуди кенгайтирилади

ASTANА. Кazinform – ҚР Транспорт вазирлигининг Темир йўл ва сув транспорти қўмитаси раиси ўринбосари Қасим Тилепов Марказий коммуникациялар хизматида Ақтау ва Қуриқ портларининг терминал ҳудуди кенгайтирилишини маълум қилди.

Фото: primeminister.kz

“Қуриқ порти акваториясини чуқурлаштириш июль ойида бошланган. Ҳозир умумий ишларнинг 30 фоизи бажарилган. Бельгиянинг «Jan De Nul» номли йирик компанияси чуқур қазиш ишларини олиб бормоқда. Шу мақсадда Қуриқ порти акваториясига 7-тоифага кирувчи қаттиқ тупроқни чиқариб олишга қодир “Висалиус” номли махсус кема тортилди. Келгуси 2025 йилда ҳам худди шундай ишлар Ақтау портида ҳам амалга оширилади”, — деди қўмита раҳбари.

Қўмита тақдим этган қўшимча маълумотларга кўра, Каспий денгизи тубини чуқурлаштириш ҳисобига терминаллар сиғимини ошириш режалаштирилган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Қуриқ ва Ақтау портларининг фойдали майдони 171 гектарга кенгаяди.