AQTAÝ. Kazinform – 3-8 август кунлари Ақтау шаҳрида Каспий денгизи соҳилида дунёда илк бор World Schools Team Championship жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.
Чемпионатнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда шахмат тўгараклари ва секциялари тарбияланувчилари эмас, балки шахматни яхши кўрадиган оддий мактаб ўқувчилари иштирок этади.
Жаҳон кубоги Халқаро ва Қозоғистон шахмат федерациялари томонидан ташкил этилади.
Турнирда 50 дан ортиқ давлатдан 400 нафардан ортиқ шахматчи иштирок этмоқда.
Чемпионатда Қозоғистонни мамлакатнинг олти шаҳридан 10 та мактаб вакиллари ҳимоя қилади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.