Вилоят ҳокимининг Шалқар туманига ташрифи чоғида туман ҳокими Бауиржан Қаниев қишлоқ хўжалиги, йўл қурилиши, инвестиция жалб қилиш масалаларига, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига тўхталди. Унинг айтишича, туманда ишлаб чивариш ҳажми шу йилнинг саккиз ойида 10936,8 млн тангани ташкил қилган.
«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга катта эътибор бермоқда. 2018-2019 йилларда Шалқар-Бозой йўналишидаги автойўлнинг 20 километрига 611,2 млн танга ажратилди. Йўлнинг ушбу қисми ўртача таъмирланади ва келгуси йилда яна 50 километр йўлни таъмирлаш режамизда бор», - деди вилоят раҳбари аҳоли билан учрашувда.
Вилоят ҳокими божхона пости масаласини хам назардан четда қолдирмади.
«2005 йил Бозойдаги Қозоғистон ва Ўзбекистон чегара пости ёпилган эди. У пайтда пост орқали 500-600 атрофида автотранспорт воситалари у давлатдан бу давлатга ўтарди, аҳоли фойдаланарди. Ҳозирги кунда ана шу постни қайта тиклаш режалаштирилмоқда», - деди у. Т
Учрашувда туман аҳолисини ўйлантирган бошқа масалалар ҳам кўтарилди.
Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова