“Америка агрессияси натижасида 13 порт ишчилари ҳалок бўлди, яна 30 нафари яраланди”, — дея AFP хусийлар сўзловчиси Анис Аласбахийнинг ижтимоий тармоқдаги сўзларидан иқтибос келтиради.
Аввалроқ АҚШ ҳарбийлари ҳутийларнинг ёқилғи таъминотини тўхтатиш учун зарбалар берганини маълум қилганди.
"АҚШ кучлари Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳутий террорчилар учун ёқилғи манбаини тўхтатиш ва уларга ўн йилдан ортиқ вақтдан бери минтақадаги ҳутий террорчилик ҳаракатларини молиялаштирган ноқонуний даромадларни рад этиш учун чора кўрди", - деди АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) баёнотида.
АҚШ ҳарбийларига кўра, Вашингтон шу йил бошида исёнчиларни хорижий террорчилик ташкилоти деб эълон қилганига қарамай, кемалар порт орқали ёқилғи етказиб беришда давом этган.