Минглаб уйлар ёниб кетган. Вайронагарчиликнинг ҳақиқий даражасини баҳолаш керак. Энг қийин вазият Калифорния, Орегон ва Вашингтонда бўлиб, 96 та катта ёнғинлар мавжуд. 29 минг ўт ўчирувчи ёнғин билан курашмоқда.
Орегон штати губернатори Кейт Брауннинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча кун ичида штатда тўрт минг квадрат километрга яқин ер ёниб кетган. 40 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Ҳаммаси бўлиб 500 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинадиган ҳудудларда яшайди.