АҚШнинг давлат қарзи икки ойда 400 миллиард долларга ошди

ASTANA. Kazinform — АҚШнинг давлат қарзи рекорд даражадаги 40 триллион долларга етганидан сўнг, икки ой ичида яна 400 миллиард долларга ошди. Бу ҳақда Kazinform агентлигининг Вашингтондаги мухбири US News га таяниб хабар берди.

Фото: Максат Шагырбаев/ Kazinform

Харажатларнинг катта қисми мудофаа, ижтимоий дастурлар ва бюджет тақчиллиги бўйича қарз фоизларини тўлашга сарфланмоқда.

АҚШ давлат қарзи 2026 йил 19 августда тарихда илк бор 40 триллион доллардан ошган эди. Ўтган йилнинг октябрь ойида эса мамлакатнинг давлат қарзи 38 триллион долларга тенг бўлган.

Таҳлилчилар қарзнинг ҳозирги ўсиш суръатларидан келиб чиқиб, 2030 йилга бориб АҚШ давлат қарзи 50 триллион долларга етишини прогноз қилмоқда.

АҚШ давлат қарзининг энг юқори чегараси Конгресс томонидан қонун билан белгиланади. Икки партияли сиёсат маркази маълумотларига кўра, 41,1 триллион долларлик чегарага 2027 йилда қиш охири билан ёз ўртаси оралиғида етилиши кутилмоқда.

Шунда Конгресс давлат қарзи лимитини ошириш ёки унинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини яна овозга қўяди.