Портлаш юк ташиш бўлимидаги юк ташиш контейнерида содир бўлган. Воқеа жойида тез ёрдам гуруҳи ишламоқда.
NBC Chicago телеканали маълумотларига кўра, завод Carus компаниясига тегишли бўлиб, у сув, ҳаво ва тупроқни тозалаш учун кимёвий моддалар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради.
Шаҳар маъмурияти атрофдаги аҳолидан эҳтиёт чораси сифатида бошпаналарда қолишни сўраган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, ёнғин маҳаллийлаштирилган. Корхона ходимлари бинони тарк этишга муваффақ бўлишди, жабрланганлар йўқ.