Чоршанба куни кечқурун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уйда бир неча киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар олгандан кейин воқеа жойига шошилишди. Отиб ўлдирилган беш кишининг жасади топилди, улар орасида кекса эркак ва аёл, уларнинг набиралари ва уларнинг уйларида ишлаган эркак киши бор. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нью-Йорк шаҳри полициясининг Twitterдаги сақифасида айтилишича, яқинда жойлашган уйдан жиноятда гумон қилинган киши топилган. Унинг кейинги тақдири нима бўлиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.