Июнь ойида уйнинг ўртача нархи 446 400 долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 432 700 долларга нисбатан 3 фоизга кўп.
Кўчмас мулкнинг энг юқори нархлари АҚШнинг ғарбий қисмида — 633 600 доллар, шунингдек, шимоли-шарқий ҳудудларда — 564 800 доллар қайд этилган. Уйлар нархи Ўрта Ғарб ҳудудларида — 346 600 доллар, мамлакат жанубида эса — 377 700 доллар билан анча паст.
Бугунги кунда уйлар аксарият америкаликлар учун қимматлик қилмоқда. LendingTree маълумотларига кўра, АҚШдаги оилаларнинг 10 тасидан 4 тасидан камроғи тахминан 200 000 долларлик уй сотиб олиш имкониятига эга.
Redfin риелторлик компанияси маълумотларига кўра, АҚШ аҳолиси ўртача нархдаги уйни сотиб олиши учун йиллик даромади тахминан 117 000 доллар бўлиши керак.
Аввалроқ прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб АҚШда уйнинг ўртача нархи 1 миллион долларга етиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.