Миссури штати автомагистрал патруль хизмати маълумотларига кўра, Pacific Aerospace P750 самолёти Канзас-Сити жанубидаги Бутлер аэропорти яқинида парвоздан кўп ўтмай ҳалокатга учраган.
Хабар қилинишича, самолёт скайдайвинг, яъни парашют спорти билан шуғулланувчи компания томонидан ижарага олинган бўлган.
Бортда 11 нафар парашютчи ва бир учувчи бўлган.
АҚШ авиация федерал хизмати бундай турдаги парвоз учун авиадиспетчерлар билан алоқа талаб этилмаслигини эслатди.
Қутқарув хизматлари ҳалокат жойи яқинидаги ҳудудни текширди ва самолётдан сакраб ўтишга муваффақ бўлган парашютчилар бўлиши мумкинлиги эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бироқ, тирик қолганлар топилмади.