ASTANA. Kazinform – АҚШ шарқидаги Ричмонд шаҳридаги Виржиния университети кампусида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди, дея хабар беради Kazinform CNNга таяниб.
Полиция маълумотларига кўра, 19 ёшли ўт очган йигит жабрланганлардан бирининг таниши бўлган.
18 ёшли ўрта мактаб битирувчиси ва 36 ёшли эркак ҳалок бўлди, яна 5 киши жароҳат олди.
Йиғилганларга қарата ўт очган шахс ҳибсга олинди.
Ўрта мактаб битирувчиларига диплом топшириш маросимида 19 ёшли йигит ҳужум уюштирди.
Бу тадбирнинг расмий қисми якунланиб, йиғилганлар кўчада оила аъзолари билан суратга тушаётган пайтда юз берган, деб хабар беради CNN.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.