Бахтсиз ҳодиса Магоффин округида содир бўлган.
Автобус Салерсвилл шаҳрига кетаётиб, йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган. Жабрланганлар вертолёт ва тез ёрдам машинасида яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Улар орасида бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари бор. Полиция маълумотларига кўра, ҳодисага бошқа машиналарнинг алоқаси йўқ. Маълум бўлишича, мактаб автобуси хавфсизлик камарлари билан жиҳозланмаган, натижада кўплаб болалар жароҳат олган.
Ҳодиса сабаблари аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: edition.cnn.com