Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари директори доктор Рошель Валенскийнинг айтишича, АҚШ аҳолиси яна бир хавфсиз ва самарали COVID-19 вакцинасидан фойдаланиш имкониятини кенгайтирган.
Novavax вакцинасининг биринчи партияси сифат синовидан ўтган ва яқин кунларда тарқатиш учун АҚШ ҳукуматига жўнатилади.
Novavax компанияси вакилларининг таъкидлашича, уларнинг вакцинаси Pfizer-BioNTech ва Moderna вакциналарига қараганда камроқ ножўя таъсирларни келтириб чиқаради.
Омикрон вариантини қўллашдан олдин ўтказилган клиник тадкикотларда Novavax ҳар қандай симптоматик коронавирус инфекцияларининг олдини олишда 90,4% самарали эканлиги ва ўртача ва оғир касалликларга қарши 100% самарадорликка эришганлиги аниқланди.
Фото: cbsnews.com