Аниқланган ҳолатларнинг бир сутка ичидаги сони 130 мингдан ошди. Ўтган ҳафтада юқтирганлар сони 900 мингдан ошди. Бундан ташқари, касалхонага ётқизилган болалар сони ортиб бормоқда. Шу муносабат билан, Оқ уй қайта эмлаш муддатини белгилаб қўйди.
Болқон Косово Республикаси барларнинг иш вақтини чеклаб қўйди ва тунги клублар фаолиятини тақиқлади. 20 августдан 1 сентябргача ресторан ва кафелар 22:30 да ёпилади, ташриф буюрувчиларни фақат эмлаш гувоҳномаси тақдим этилгандан кейин қабул қилиш мумкин. Тўй меҳмонларининг максимал сони 300 дан 150 кишига қадар чекланган. Илгари бундай чоралар Шимолий Македонияда жорий қилинган эди.