Жабрланганлардан икки нафарининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.
ABC30 News телеканали маълум қилишича, отишма содир бўлган вақтда концертда тахминан 100 киши иштирок этган.
Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, воқеа жиноий гуруҳлар ўртасидаги можаро билан боғлиқ бўлиши мумкин.
“Отишма вақтида тадбирда тахминан 100 киши бўлган. Тўққиз киши жароҳат олган, улардан икки нафарининг аҳволи ўта оғир. Дастлабки тахминларга кўра, воқеа жиноий гуруҳлар ўртасидаги тўқнашув билан боғлиқ”, — дейилади тарқатилган хабарда.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча аниқлаштирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, 2 ноябрда АҚШнинг етти штатида Хэллоуин байрами вақтида содир бўлган отишмалар оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 50 нафардан ортиқ киши жароҳатланган эди.