Яна бир неча киши жароҳат олган ва шифохонага етказилган. АҚШ Транспорт вазири Шон Даффининг айтишича, ҳодисани АҚШ Федерал авиация маъмурияти (FAA) текширмоқда.
“Беш кишининг ҳалок бўлгани ва яна беш кишининг жароҳат олганини биламиз”, — деди Майами-Дейд округи раҳбари Даниэлла Левин-Кава ҳодиса юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида.
«FAA тергов ўтказиш учун ўз инспекторларини юборди», — деб хабар беради X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Шон Даффи.
Унинг айтишича, Amazon компаниясига тегишли юк Boeing самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган Майами аэропортида парвозларни амалга ошириш вақтинча тақиқланган.
Вазир йўловчилар узоқ давом этадиган кечикишларга дуч келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.