Америка Қўшма Штатларида юз берадиган қуролли ҳодисалар ҳақида маълумот тўплайдиган “Gun Violence Archive” қайд этишича, йил бошидан буён мамлакатда қуролли зўравонлик оқибатида ҳалок бўлган болалар сони 1324 нафарга етди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Ачинарлиси, бу кўрсаткич 2019 йилдан 2021 йилгача 50 фоиз ошган ва 18 ёшгача болалар билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларига нисбатан кўпайган.
Қуролли ҳужум натижасида ҳалок бўлган 1324 боланинг 1096 нафари 12-17 ёшда, 230 нафари эса 11 ёшгача эди. Ўтган 9 ойда қуролли ҳужум натижасида 18 ёшгача бўлган жами 3570 бола тан жароҳати олган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.