Фаластин Ғарбий Соҳилдаги барча мактабларда кундузги дарсларни тўхтатди. Қарор ковид касаллигининг кучайиши сабабли қабул қилинган ва 12 февралгача давом этади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида ва Ғазо секторида мисли кўрилмаган ҳолатлар қайд этилган ва вазият бир неча кун давомида ёмонлашишда давом этади», қайд этди.
Бир қатор мамлакатларда коронавирус билан касалланганлар сонининг кунлик ўсиши бўйича антирекордлар қайд этилди: Туркияда - 102 601 та ҳолат, Жанубий Кореяда - 20 270 та ҳолат, Словакияда - 20 224 та ҳолат.