“Хорижда малака ошириш қозоғистонлик ҳарбий хизматчиларга замонавий уруш усулларини ўзлаштириш, шунингдек, мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги халқаро стандартларни ўрганиш имкониятини беради”, – дея қайд этади офицер.
Унинг сўзларига кўра, бошқа давлатлар вакиллари билан биргаликдаги машғулотлар Қозоғистоннинг КХШТ, НАТО, Хитой каби ҳамкорлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг қўшни давлатлари билан дипломатик ва ҳарбий алоқаларини мустаҳкамлайди. Бу қўшма операциялар ва тинчликпарвар миссиялар давомида ўзаро тушуниш ва мувофиқлаштиришни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.
Айни пайтда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Покистон, Россия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон ва Жанубий Кореядаги 50 дан ортиқ хорижий олий ўқув юртлари ва ўқув марказларида ҳозирда 600 нафарга яқин қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар тайёрланмоқда.
Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, ўқиш учун номзодларни танлаш Қозоғистон Қуролли Кучлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Асосий эътибор маҳаллий ҳарбий таълим муассасаларида тайёрланмайдиган мутахассисликларга қаратилмоқда.