22 июнь тонги ҳолатига кўра, Brent маркали нефть нархи 1,53 долларга (1,90 фоизга) арзонлашиб, бир баррели 79,04 долларга тенг бўлди.
Шунингдек, америкалик WTI маркали нефтьнинг июль ойи учун фьючерслари 76,53 долларгача тушди. Бу аввалги кўрсаткичдан 7 цент камдир. Август ойидаги фьючерс шартномаси ҳам 55 центга арзонлашиб, нефтнинг бир баррели 75,30 долларга баҳоланди.
Бундан ташқари, россиялик Urals маркали нефтьнинг бир баррели 66,58 доллардан сотиляпти.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар 21 июнда Швейцарияда бўлиб ўтди.