АҚШ Украина бўйича музокаралардан чиқиши мумкин – Давлат департаменти

ASTANA. Kazinform – АҚШ Давлат департаменти вакили Тэмми Брюснинг айтишича, Вашингтон Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича воситачи ролидан воз кечиши мумкин. Якуни қарорни АҚШ президенти Дональд Трамп қабул қилади.

Фото: state.gov

«Ҳозир биз шундай бир паллага келиб қолдикки, ҳар икки томон ҳам можарони қандай тугатиш ҳақида аниқ таклифлар беришлари керак. Кейинги қадамларимиз қандай бўлиши – бу энди Президент қабул қиладиган қарор. Агар ҳеч қандай илгарилаш бўлмаса, биз бу жараёндан воситачиликдан чиқамиз», – деди Давлат департаменти вакили Тэмми Брюс брифингда.

Брюс АҚШ Давлат котиби Марко Рубио сўзларига таянган ҳолда шундай деди:

«У яқинда менга: «Агар ўзгариш бўлмаса – биз, албатта, бу тинчлик жараёнини тарк этамиз», – деди. Бу – Давлат котибининг аниқ баёноти», – деди у.