АҚШ Марказий қўмондонлигининг АҚШ ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ) «Грейвли» Яман ҳудудидан учирилган кемаларга қарши қанотли ракетани уриб туширганини айтганидан бир неча соат ўтгандан сўнг, Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳуcийлар баёнот берди.
Қўмондонлик баёнотига кўра, қурбонлар йўқ, кемага зарар етмаган.
Ноябрь ойининг ўрталаридан бери ҳуcийлар Қизил денгизда 30 дан ортиқ ракета ва дрон ҳужумларини уюштирди ва бу муҳим транспорт йўналиши бўйлаб тижорий юк ташишда кўплаб узилишларга сабаб бўлди.
Британия ҳуcийларга қарши кураш учун Қизил денгизга самолёт ташувчи кемасини юбориши мумкинлиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида АҚШ ва Буюк Британия самолётлари ва ҳарбий кемалари Ямандаги ҳуcий исёнчи гуруҳига ҳужум қила бошлаган эди.
Аввалроқ Қизил денгизда кемаларга ҳужум қилиб, жаҳон савдосига путур етказаётган ҳуcийларнинг кимлиги ҳақида ёзган эдик.