«Калифорния губернатори маймун чечаги касаллиги авж олгани сабабли штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу штатда эмлаш бўйича саъй-ҳаракатларни ривожлантириш мақсадида қилинган», — дейилади хабарда.
Калифорния аҳолисини эмлаш коронавирус пандемияси даврида қурилган инфратузилмада амалга оширилади. Штат федерал ҳукуматдан чечакка қарши 61 минг дозадан ортиқ вакцина олди. 25 мингдан ортиқ одам эмланди.
Июл ойининг охиридан бери расмийлар ҳафтасига 1,000 га яқин тестларни текширмоқда. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, штатда 827 та маймун чечаги касаллиги қайд этилган.
Фото: www.france24.cоm