Бундай чеклов автомобиль камералари ва сенсорлари ҳарбий объект ҳудудида маълумот тўплаш учун ишлатилиши мумкинлиги билан боғлиқ хавотирлар туфайли жорий этилган.
Ушбу қарор ҳақида 26 октябрда Кадена базасида жойлашган АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 18-чи ҳаво қаноти маълум қилди. Бўлинма вакили, подполковник Алли Стормер мазкур автомобиллар ҳарбий хизматчилар хавфсизлигига ва ҳарбий вазифаларнинг бажарилишига таҳдид солиши мумкинлигини билдирди. Бироқ у хавфнинг аниқ нимадан иборат эканини очиқламаган.
Yonhap агентлиги маълумотларига кўра, бундай чекловлар Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардаги АҚШ ҳарбий базаларида ҳам жорий этилиши мумкин.
Кадена авиабазаси - АҚШнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги стратегик аҳамиятга эга ҳарбий объектларидан бири ҳисобланади.
АҚШнинг бундай қарор қабул қилишига замонавий автомобиллар орқали маълумотлар тўпланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлган. Чунки автомобилларга ўрнатилган камералар, сенсорлар ва бошқа электрон тизимлар атроф-муҳит, жумладан, ҳарбий объектлар яқинидаги вазият ҳақида маълумот тўплаши мумкин.